Welcome to Surxonstat   Click to listen highlighted text! Welcome to Surxonstat Powered By GSpeech

Бир ярим асрлик тарихга эга желак Термизда намойиш этилмоқда


Термизда Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида мамлакатимизнинг турли ҳудудлари санъати, маданияти, тарихидан сўзловчи нодир экспонатлар намойиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. 
  
Хусусан, Шўрчи туманидаги 1-умумтаълим мактаби тарих ва ўлкашунослик музейидан олиб келинган эспонатлар эътиборимизни тортди. Аёллар бошига ёпиниб юрадиган желак, тол товоқ, чойдуш, ёғоч пиёла, жун тароқ каби буюмлар бир неча асрлик тарихга эга экан.

– Момом Хадича Алимордонова 1978 йилда саксон беш ёшида вафот этган, – дейди 1-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Жамила Усмонова. – Бугун фестиваль меҳмонларига намойиш этаётган экспонатларнинг аксарияти ўз даврида момомнинг хонадонида ишлатилган. Масалан, мана бу аёллар бошига ёпинишига мўлжалланган желакни момом ўн беш ёшида келинлик даврида кийган. Тоза ипакдан тўқилган желак соғлик учун фойдали. Қарийб бир ярим асрга эга бўлса-да табиий кўринишини йўқотмаган.

Момомиз халқпарвар, миллий қадриятларимизни эъозловчи, зиёли аёл бўлганлар.Тунлари Алпомиш ва бошқа достонларни айтиб берардилар. У кишининг тарбиялари менда миллий қадриятларимизга ҳурмат уйғонишига сабаб бўлган. Қирқ йилдан буён тарих фанидан дарс бераман. Мактабимиз музейидаги экспонатлар сони 500 дан ошиб кетди. Мақсадимиз ёшларни тарихимиз билан яқиндан таништириш, қадимий осори-атиқаларимизни сақлаб қолиш.
Surxonstat.uz
Welcome to Surxonstat   Click to listen highlighted text! Welcome to Surxonstat Powered By GSpeech
Tugmani bosing Tinglash
Tugmani bosing Tinglash