Welcome to Surxonstat   Click to listen highlighted text! Welcome to Surxonstat Powered By GSpeech

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар сифатини яхшилаш ҳамда давлат статистика тизими ходимлари билан бир қаторда, вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларнинг бош ҳисобчи ва иқтисодчилари, малакасини ошириш мақсадида Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази томонидан 2019 йилнинг 25-30 март кунлари Термиз шаҳрида сайёр ўқув курслари ўтказилмоқда.

Ташкил этилаётган сайёр ўқув курслари давомидаги семинар-тренинглар мавзуларининг долзарблиги барчамизнинг олдимизда турган вазифа бўлганлиги сабабли турли бошқармалар ҳамда идоралар мутахассислари, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари, олий ўқув юртлари ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 25 март куни вилоятимизда меҳмон бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази кафедра мудири Саидаҳрор Саидаҳмедович Гулямов Тошкент Давлат аграр университетининг ва Тошкент Тиббиёт Академиясининг Термиз филиалларида ўқитувчи ва талабаларга “Инсон капиталини ривожлантириш учун ақлий қобилиятини  ўстириш ва инновацияларга ўргатадиган “ақлли таълим” ва “ақлли тиббиёт” мавзусида маърузалар ўқиди.

 

 

 

Тошкент Давлат Аграр Университетини Термиз филиалида маъруза.

 

Тошкент Тиббиёт Академиясининг Термиз филиалида семинар-тренинг.

Семинар-тренинглар давомида ўқитувчи ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил маълумотлар олдилар.

Семинар якунида ҳар иккала олий ўқув юртлари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази кафедра мудири Саидаҳрор Саидаҳмедович Гулямовга маъруза учун миннатдорчилик билдирдилар.

 Вилоят статистика бошқармаси маъмурияти.

 

Surxonstat.uz
Welcome to Surxonstat   Click to listen highlighted text! Welcome to Surxonstat Powered By GSpeech
Tugmani bosing Tinglash
Tugmani bosing Tinglash