Welcome to Surxonstat   Click to listen highlighted text! Welcome to Surxonstat Powered By GSpeech

Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси жамоаси юртимизнинг мунис аёллари ва дилбар қизларини 8-МАРТ Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий муборакбот этади.

    Мунис опа-сингилларимиз, вафодор умр йўлдошларимиз, дунёдаги энг чиройли, латофатли қизларимизни табриклаб, уларнинг шаънига самимий ва эзгу тилакларимизни, чуқур ҳурматимизни изҳор этамиз, жажжи қизалоқ набираларни бағримизга босиб, чин юракдан қутлаймиз. 
    Шу кунларда ҳаммамизнинг тилимизда, дилимизда бўлган бир фикрни ҳеч иккиланмасдан айтишни зарур деб биламиз. 
    Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, биз учун севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган сиз, гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз, десак, муболаға бўлмайди. 

    Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, ўзингиздек гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз. 

 Умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин!

 Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин! 

Сурхондарё вилоят статистика бошқармаси жамоаси

Surxonstat.uz
Welcome to Surxonstat   Click to listen highlighted text! Welcome to Surxonstat Powered By GSpeech
Tugmani bosing Tinglash
Tugmani bosing Tinglash