Welcome to Surxonstat   Click to listen highlighted text! Welcome to Surxonstat Powered By GSpeech

Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча корхона ва ташкилотлар 2019 йилнинг 1 январь ҳолати бўйича балансидаги асосий фондлар, қурилиши тугалланмаган объектлар, ўрнатилмаган ускуналарни 2019 йилнинг 1 февралига қадар  қайта баҳолаши шарт. “1 январь ҳолатига асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан (рўйхат рақами 1192-3-сон 24.04.2014 й.) 2018 йил якуни бўйича тақдим этиладиган йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига қайта баҳолаш киритилмайди. Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисоботда асосий воситаларни қайта баҳолаш ўтказилган жорий даврда, ҳисобот йилининг дастлабки санасида акс эттирилади. (2019 йилнинг 1-чорак молиявий ҳисоботларида, ҳисобот йили бошида молиявий ҳисобот маълумотларини шакллантиришда қабул қилинади). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2099-сонли қарорига асосан, микрофирмалар ва кичик корхоналар асосий воситаларини ҳар йили мажбурий қайта баҳолашини ҳар уч йилда бир марта ўтказишади. Микрофирма ва кичик корхоналар томонидан индекс усулини қўллаш чоғида навбатдаги қайта баҳолашни ўтказиш даврида сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган йиллар учун оммавий ахборот воситаларида ҳар йили эълон қилинадиган асосий фондлар қийматини ўзгартириш индексларини ҳисобга олган ҳолда қайта баҳолашни амалга оширади.

 

2019 йил 1 январь ҳолати бўйича асосий фондлар, ўрнатиладиган ускуналар ва қурилиши тугалланмаган объектларни (уларни харид қилиш, тайёрлаш, қуриш даврлари бўйича) ҚАЙТА БАҲОЛАШ ИНДЕКСЛАРИ

Surxonstat.uz
Welcome to Surxonstat   Click to listen highlighted text! Welcome to Surxonstat Powered By GSpeech
Tugmani bosing Tinglash
Tugmani bosing Tinglash